Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

«Аякс» «Наполи» вингери Лангга қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Аякс» «Наполи» вингери Ноа Лангга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Амстердамликлар ҳозирча расмий таклиф билан чиқишгани йўқ, аммо музокараларга тайёргарлик кўришмоқда. «Наполи» 27 ёшли футболчининг трансферидан 25-30 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Ланг — «Аякс» тарбияланувчиси бўлиб, фаолияти давомида «Твенте», «Брюгге» ва «ПСВ» клубларида ҳам тўп сурган. Ўтган ёзда вингер 25 миллион евро эвазига «Наполи»га ўтган эди. Ноа ўтган мавсумнинг бир қисмини ижара асосида «Галатасарай»да ўтказди.

«Аякс» ўтган мавсумда Нидерландия чемпионатида бешинчи ўринни эгаллади, аммо ундан кейинги плей-офф ўйинлари орқали Конференциялар Лигаси саралашига йўлланмани қўлга киритди. Июнь ойи бошида «Жирона»нинг собиқ устози Мичел амстердамликлар бош мураббийи этиб расман тайинланган эди. «Аякс» Эредивизининг янги мавсумини 9 август куни «Зволле»га қарши ўйин билан бошлайди.

Киритилди: 14:52, 08.08.2026.
Ўқилди: 699 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик