Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

«ПСЖ» Торрес учун «Барселона» билан тўғридан-тўғри музокараларга киришди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес «ПСЖ» билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришди.

Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқларда хабар берди. Энди «ПСЖ» ва «Барселона» футболчининг трансфери бўйича тўғридан-тўғри музокараларни бошлайди.

Қайд этилишича, томонлар ҳали трансфернинг айрим тафсилотларини келишиб олиши керак. Шу боис битимни расмийлаштириш учун маълум вақт талаб этилади.

Торрес 2022 йил январидан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унга қадар испаниялик футболчи «Манчестер Сити» ва «Валенсия» клубларида ҳам ўйнаган.

Ҳужумчининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган. Унинг айни пайтдаги бозор қиймати 55 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Киритилди: 17:56, 08.08.2026.
Ўқилди: 407 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик