«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо «Милан»га қарши кечган ўртоқлик учрашувида (3:0) ярим ҳимоячи Ромео Лавияни майдонда қолдириш қарорини тушунтириб берди.
Лавия 2023 йилнинг августида «Саутгемптон»дан «Челси»га ўтганидан бери мушак жароҳатлари сабаб жуда кўп ўйинларни ўтказиб юборган эди. «Милан» билан ўйинга қадар бельгиялик футболчи лондонликлар сафида бирор марта тўлиқ ўйин ўтказмаганди.
«Лавияда 90 дақиқа давомида ўйнаш билан боғлиқ руҳий тўсиқ бор эди. У чарчаганди, лекин мен: «Майли, ўйнасин, ўйнасин», дедим. Биз унга майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилишига имкон бердик. У ўйинни бутунлай ҳолдан тойган ҳолда якунлади ва, фикримча, у наиҳоятда бахтиёр», — дейди Алонсонинг сўзларини Sport Bible нашри келтириб.
«Челси» навбатдаги ўйинини 9 август куни Малайзиянинг «Жоҳор Дарул Тазим» клубига қарши ўтказади. Алонсо ушбу учрашувда кўплаб ёш футболчилар майдонга тушишини ваъда қилди.













