Кириш Регистрация

Ўрозов: «Барча ўйинларда мағлуб бўлганимизда Каннаваронинг айби йўқ. Ўзимизга унчалик ишонмадик, ҳаяжонландик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов жамоанинг ЖЧ-2026даги иштирокига баҳо берди.

Фабио Каннаваро мураббийлигидаги жамоа гуруҳ босқичида Колумбия (1:3), Португалия (0:5) ва ДР Конго (1:3) терма жамоаларига имкониятни бой бериб қўйган эди.

— Жаҳон чемпионатида бошқача даража, у ерда ўйнаш жуда қийин бўлди. Биз бундай турнирга биринчи марта чиқдик. Бу биз учун тажриба. Умид қиламанки, кейинги Жаҳон чемпионатларида яхшироқ иштирок этамиз.

— Нима учун очко тўплашнинг имкони бўлмади?

— Ўзимизга унчалик ишонмадик, ҳаяжонландик. У ерда юқори даражадаги футболчилар ўйнашди, кўпчилиги — Чемпионлар Лигаси ғолиблари.

— Каннаваронинг ишига қандай баҳо берасиз?

— Ўзбекистон терма жамоасининг барча ўйинларда мағлуб бўлганида Фабио айбдор эмас. Жисмоний ҳолатимиз яхши эди. Каннаваронинг ёрдамчилари бизга кўп нарсани ўргатишди. Бундай иштирок этганимизга футболчиларнинг ўзи айбдор, — деди «Рубин» ҳимоячиси.

Киритилди: 07:19, 09.08.2026.
Ўқилди: 979 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик