«Марсель»нинг собиқ спорт директори Меҳди Бенатия ёш футболчиларда диққатни жамлаш билан боғлиқ юзага келаётган қийинчиликларга тўхталиб ўтди.
«Спорт директорлари билан гаплашганимда бу мавзу тез-тез ўртага чиқади. Янги авлод шунақа. Бу нарса сабабли (ўз телефонига ишора қилади) уларнинг диққатни ушлаб туриш қобилияти жуда қисқариб кетган, ҳатто йиғилишларда ҳам.
Пеп билан «Бавария»да бизда 45 дақиқалик мажлислар бўларди. Бугун эса 15 дақиқалик йиғилиш ўтказсанг, худди уларнинг юрагини суғуриб олаётгандек туюлади», — деди Бенатия.













