Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Луис Энрике «Ман Юнайтед»га қарши ўйин якунларини сарҳисоб қилди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган ва 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган ўртоқлик учрашуви натижаси ҳақида фикр билдирди.

«Биз айрим яхши жиҳатларни кўрдик — ўйинни жуда ажойиб бошладик. Кейинчалик баъзи хатоларга йўл қўйдик, бу эса мавсумнинг ушбу босқичи учун табиий ҳол. Ижобий томони шундаки, футболчилардан ҳеч ким жароҳат олмади, келаси душанба куни эса сафимизга яна бир нечта ўйинчилар қайтишади.

Энди Суперкубок финали ҳақида ўйлашни бошлашимиз керак. Мавсумнинг бунчалик эрта бошланиши фойдали: финалга қайси футболчилар максимал даражада тайёр бўлишини тушуниб олишимиз муҳим. Лекин футболчилар қайтаётганидан ва яна ҳаммамиз бирга эканимиздан хурсандмиз — бу қувонарли ҳол», — деди Луис Энрике Париж клуби расмий сайтига.

12 август куни «ПСЖ» ва «Астон Вилла» ўртасида УЕФА Суперкубоги учун учрашув бўлиб ўтади. Ўйин Австриянинг Зальцбург шаҳридаги «Ред Булл Арена» стадионида бўлиб ўтади.

Киритилди: 07:45, 09.08.2026.
Ўқилди: 1049 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик