«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо Лондон клубининг «Милан»га қарши ўртоқлик учрашувида эришган 3:0 ҳисобидаги ғалабасидан сўнг ўз фикрлари билдирди.
«Ёндашув ва тизимимизда универсал бўлишни хоҳлаймиз. Ўйлашимча, сафимизда турли тизимларга мослаша оладиган футболчилар бор, чунки улар бир-бирларини қандай қўллаб-қувватлашни тушунишади. Таммал тамойиллар бир хил, аммо ҳаракатлар ўзгариши мумкин. Биз рақиб учун кутилмаган, эгилувчан ва хавф туғдирадиган жамоа бўлишимиз керак. Тизим — бу шунчаки бир лавҳа, ҳаракат қилиш, ўзгариш ва динамика яратиш лозим — шундагина расм фильмга айланади. Биз битта ғояга ёпишиб олмаймиз ва вариантларимиз қанчалик кўп бўлса, жамоамиз шунчалик кучли бўлади.
Биз аллақачон бир нечта мавсумолди ўйинларини ўтказдик. Футболчиларимиз қанчалик кўп бўлса, имкониятларимиз ҳам шунчалик кенгаяди. Ўйлайманки, биз янада яхшироқ бўламиз ва Премьер-лига мавсуми бошланишига тайёр бўламиз. Лекин бу ҳам жамоа ривожидаги навбатдаги бошланғич нуқта бўлади, холос. Шунга кўра, бу бир неча ой давом этадиган ва ҳар бир ўйинда давом этадиган жараёндир», — деди Алонсо.
АПЛнинг 2026/2027 йилги мавсум 1-турида «Челси» 24 август куни «Фулхэм»га қарши майдонга тушади.













