Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде жамоа сардори бўлиш қандай туйғу эканлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Уругвайлик футболчи Даниэль Карвахаль клубни тарк этганидан сўнг сардорлик боғичига эга бўлган эди.
«Сардор бўлганимдан жуда хурсандман — бунинг ҳеч қачон тугамаслигини истайман. Иложи борича энг яхши сардор бўлиш учун бор кучимни ишга соляпман», — деди 28 ёшли футболчи «Ференцварош»га қарши ўртоқлик ўйинидан сўнг берган интервьюсида.
«Қаймоқранглилар» Венгрия клубига қарши мавсумолди назорат учрашувида ғалаба қозонишди (2:1). Федерико Вальверде ушбу баҳсда битта голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Ярим ҳимоячи «қироллик клуби» шарафини 2016 йилдан бери ҳимоя қилиб келмоқда.













