«Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Фернандо Морьентес «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри атрофидаги вазиятга муносабат билдирди. Испаниялик футболчи жамоасини алмаштириш арафасида турибди.
Морьентеснинг таъкидлашича, Мадрид клуби дастлабёқ испаниялик ярим ҳимоячига жиддий қизиқиш билдирмаган.
«Менимча, бу жуда ёмон ҳазил. Барчаси қандай ишлашини тушунадиганлар «Реал» ҳеч қачон Родрини чиндан ҳам ўз сафига қўшиб олишни истамаганини билади», — дея Морьентеснинг сўзларини Yahoo Sports келтирди.
«Родри «Реал»дан воз кечгани ҳақида гапирасизлар, бизни аҳмоқ деб ўйлашяпти. Энди эса масъулиятни футболчининг зиммасига юклашмоқда ва у «Барселона»га ўтишни истаганини айтмоқда. Агар Флорентино Перес уни ҳақиқатан ҳам жамоага олиб келишни истаган бўлса, бу трансфер амалга ошмай қолмасди», — деди Морьентес.
Родри 2019 йилдан буён «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Испаниялик ярим ҳимоячи ўтган мавсумда клуб миқёсида 33 та учрашувда 6 та голли узатма қайд этган.













