Кириш Регистрация

Лондон клуби Чемпионшипдан 26 миллион фунт эвазига футболчи сотиб олди

Баҳо:
+ | -

The Athletic нашрининг хабар беришича, "Фулхэм" "Саутгемптон" билан 22 ёшли ярим ҳимоячи Ши Чарльзнинг трансфери бўйича келишувга эришди.

Футболчи душанба куни тиббий кўрикдан ўтиши режалаштирилган. Шундан сўнг, у Лондон клуби билан беш йиллик шартнома имзолайди.

Трансфер нархи 26 миллион фунт стерлинг ва бонуслар сифатида 4 миллион фунт стерлингни ташкил этади. Бу Шимолий Ирландиялик футболчи учун тўланган энг катта тўловдир.

Ши Чарльз ўтган мавсумда Чемпионшипда 33 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 21:48, 09.08.2026.
Ўқилди: 662 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик