Кириш Регистрация

Хаманн Клоппнинг Германия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -1

Германия терма жамоасининг собиқ аъзоси Дитмар Хаманн Юрген Клоппнинг миллий жамоа бош мураббийлигидаги фаолиятига алоҳида имтиёзли муносабат бўлмаслигини таъкидлади.

Клопп июль ойида Юлиан Нагельсманн ўрнини эгаллаб, Германия терма жамоасини бошқаришга киришган эди. Ўзининг илк матбуот анжуманида собиқ «Ливерпуль» мураббийи шундай деган эди:

«Агар уддалай олмасам, ҳеч қандай компенсациясиз кетаман. Аммо оиламни тинч қўймасангиз, барибир кетаман. Агар нимадир ўхшамаса, мени танқид қилаверинг».

Дитмар Хаманн GOAL нашрига берган интервьюсида бу баёнотга қуйидагича муносабат билдирди:

«Унинг нега оиласини тилга олганини тушунмадим, чунки унинг оиласи ҳеч кимни қизиқтирмайди. Унга натижаларига қараб баҳо беришади. Кўпчилик қатори, мен ҳам унга бошқа ҳар қандай мураббийга бериладиган баҳони бераман.

Унинг «асал ойи» атиги биргина ўйин давом этиши мумкин! Гап шундаки, охир-оқибат ҳамма нарса муваффақият ва натижага бориб тақалади. Агар натижалар қониқарсиз бўлса ва ўйин қовушмаса, унда муаммолар пайдо бўлади. Бу борада у [бошқа мураббийлардан] ҳеч нарсаси билан фарқ қилмайди.

Бу баёнотдан сўнг бирор бир журналист унинг аслида нимани назарда тутганига аниқлик киритмаганидан ҳайрон қолдим. Аммо мен учун аниқки, агар ишлар кўнгилдагидек кечмаса, у ҳам бошқалар сингари муҳокама ва танқид қилинади», — дейди Хаманн.

Киритилди: 15:53, 10.08.2026.
Ўқилди: 596 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик