Кириш Регистрация

Ферран Торрес: «Мен де ла Фуэнтедан хавотир олмасликни сўрадим»

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ферран Торрес жамоанинг жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз стартидан сўнг бош мураббий Луис де ла Фуэнтега қандай мурожаат қилгани ҳақида гапириб берди.

«Қизил фурия» гуруҳ босқичининг биринчи турида Кабо-Вердега қарши ўйинда кутилмаганда очко йўқотди — 0:0. Қолган барча учрашувларда испанлар ғалаба қозонишди ва якунда кубокни қўлга киритишди.

«ЖЧ-2026’даги биринчи ўйиндан сўнг мен де ла Фуэнтега хавотир олмаслиги кераклигини айтдим, чунки мен энг муҳим пайтларда ўзимни кўрсатаман», — дейди Торреснинг сўзларини келтирган Barca Universal.

26 ёшли ҳужумчи Испаниянинг Аргентина устидан қозонган ғалабаси билан якунланган мундиал финалидаги ягона голни урди. «Барселона» вакили ҳал қилувчи баҳснинг 106-дақиқасида тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди.

Киритилди: 14:26, 11.08.2026.
Ўқилди: 418 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик