«Ливерпуль»нинг янги аъзоси Рональд Араухо клуб мухлисларига мўлжалланган мурожаат қолдирди.
«Қизиллар» уругвайлик футболчини «Барселона»дан 2026/27 йилги мавсум охиригача сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишди.
«Мен бор кучимни бераман, максимал даражада тиришқоқлик билан ишлашни хоҳлайман. Мухлисларга хабарлар учун миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки, ўз имкониятларимнинг энг юқори даражасида ўйин кўрсатаман ва бутун мавсум давомида ўзимни кўрсата оламан», — дейди 27 ёшли футболчининг сўзларини келтирган «Ливерпуль» матбуот хизмати.
Рональд Араухо 2018 йилдан бери «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Футболчининг каталонияликлар билан шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган.













