«Ливерпуль» марказий ҳимоячиси Рональд Араухо инглиз футболига мослашиш ҳақидаги саволга жавоб берди.
Дўшанба куни «қизиллар» уругвайлик футболчини ўзларининг янги аъзоси сифатида таништиришди. 27 ёшли футболчи мавсум охиригача «Барселона»дан ижарага олинган.
«Манда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Менинг сифатларим Премьер-лига учун жуда мос келади ва бу ердаги ўйин услубига ажойиб тарзда тушади, деб ўйлайман. Мен анчадан бери ушбу чемпионатда ўйнашни хоҳлардим. Бу жуда кучли лига бўлиб, уни кўпчилик дунёдаги энг яхшиси деб ҳисоблайди. Мен шижоатга тўламан ва ўйинлар бошланишини сабрсизлик билан кутяпман», — дейди Араухонинг сўзларини келтирган «Ливерпуль» расмий сайти.
Мавжуд маълумотларга кўра, ижара шартномасига 55 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи киритилган.













