Бугун, 11 август куни «Динамо» жамоаси Чархин қўрғонида Биринчи лига вакили «Азур» жамоасига қарши назорат баҳсини ўтказди.
Вадим Абрамов ва Андрей Пятницкий мураббийлигидаги жамоалар тўқнашувида «динамочилар» аралаш таркибда тўп суришди. Баҳсда Улуғбек Абдуллаев ва Акбар Худойбердиевнинг голи "Динамо" ғалаба келтирди. Рақиблар сафидан голга Бакир Саидов муаллифлик қилди – 2:1.
Учрашув 30 дақиқадан давом этди ва ўйиндан кейин жамоамизнинг асосий таркиби машғулотга киришди.
Назорат учрашуви. 11 август
«Динамо» - «Азур» - 2:1
Голлар: Улуғбек Абдуллаев, Акбар Худойбердиев – Бакир Саидов.













