Италиянинг «Парма» клуби дарвозабони Зион Сузуки фаолиятини «Пари Сен-Жермен»да давом эттиради. Аввалроқ клублар 23 ёшли япониялик футболчининг ўтишини келишиб олишгани ҳақида хабар берилган эди.
Журналист Николо Скира ушбу маълумотни тасдиқлади. Унинг хабарига кўра, бонусларни ҳисобга олган ҳолда трансфер суммаси 36 миллион еврони ташкил этади, Сузукининг ўзи эса 2031 йилгача мўлжалланган шартномага қўл қўяди. Яқин икки кун ичида футболчи тиббий кўрикдан ўтиши ва шартномага имзо чекиши керак.
2025/26 йилги мавсумда Сузуки А Серия ва Италия Кубогида 22 та ўйинда майдонга тушди. Ушбу давр мобайнида у 30 та гол ўтказиб юборди ва олтита ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.













