Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Маркиньос: «Луис Энрике — бу ўз фикрини ўйинчиларга етказа оладиган мураббий»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳимоячиси Маркиньос янги мавсумдан кутилаётган умидлар билан ўртоқлашди ва бош мураббий Луис Энрике қўл остидаги иш ҳақида фикр билдирди.

«Биз қанчалик қийин бўлишини биламиз. Охирги мавсумларда совринларни қўлга киритганимиз ҳамма нарса осон кечади дегани эмас. Олдинда кўплаб тўсиқлар бўлишини тушуниб турибмиз. Биз ғалабаларга ташнамиз ва зафар қучишни хоҳлаймиз. Ҳар бир соврин — бу янги имконият. Шахсан мен янада каттароқ ютуқларни хоҳлайман ва жамоадаги ҳар бир ўйинчи худди шундай кайфиятда. Ушбу пайтга оптимал формада етиб келиш учун ҳаммамиз меҳнат қилдик. Жамоа ғалаба қозониш учун қўлидан келган барча нарсани қилади.

Луис Энрике энергияга тўла. Бу ўз фикрини ўйинчиларга етказа оладиган мураббий. Ва бу фикр жуда амбицияли — мавсум давомида ҳар бир футболчи жамоага керак бўлади, ҳар кимнинг ўз фурсати келади. У мавсум бошида энг яхши формамизда бўла олмаслигимизни тушунади — бунинг учун вақт керак. У ҳеч қачон таслим бўлмайди ва ўзига бўшашишга йўл қўймайди. Қўлга киритилган совринлар энди ўтмишда қолди, биз эса янгиларини ютишни хоҳлаймиз. Унинг мурожаати мазмуни айнан шундан иборат», — дейилади Маркиньоснинг УЕФА сайтида келтирилган сўзларида.

Чоршанба куни «ПСЖ» УЕФА Суперкубоги учун кечадиган баҳсда «Астон Вилла»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 15:58, 12.08.2026.
Ўқилди: 707 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик