Роберто Мартинес — Нидерландия Қироллик футбол иттифоқининг миллий терма жамоа бош мураббийлиги учун музокара олиб борилган ягона испаниялик мутахассис эмас, деб ёзади De Telegraaf.
Аввалроқ раҳбарият Петер Бос, Арне Слот ва бошқа номзодлар билан келиша олмаганидан сўнг, Португалия ҳамда Бельгия терма жамоаларининг собиқ бош мураббийи билан боғлангани маълум бўлганди.
Қайд этилишича, музокаралар «Барселона»нинг собиқ бош мураббийи Хави билан ҳам олиб борилган.
Ҳозирча Хави Нидерландия терма жамоасининг янги бош мураббийига айланадими-йўқми, аниқ эмас. Бироқ хабарларга кўра, Роналд Куманнинг ўрнига келадиган мутахассис борасидаги қарор яқин вақт ичида қабул қилинади.













