Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Хавьер Дзанеттининг 14 ёшли ўғли «Интер» билан илк шартномасини имзолади

Баҳо:
+ | -

«Интер»нинг афсонавий сардори Хавьер Дзанеттининг 14 ёшли ўғли Томас Милан клуби билан ўзининг илк шартномасини имзолади. Энди у «нерадзуррилар»нинг 15 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган жамоасида тўп тепади.

Томас ўтган мавсум «Интер»нинг U14 жамоасида ёрқин ўйин намойиш этди. Манба маълумотига кўра, у мавсум давомида 27 та гол урган. Июнь ойида Томас иштирок этган «Интер» U14 жамоаси Ломбардия чемпиони бўлган, финал учрашувини Хавьер Занетти ҳам трибунадан кузатган.

Хавьер Дзанеттининг ўзи 1995 йилдан 2014 йилга қадар «Интер» шарафини ҳимоя қилган ва клуб тарихидаги энг муҳим футболчилардан бирига айланган. У футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг клуб раҳбариятида иш бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, Италия А Сериясининг янги мавсуми 22 август куни старт олади. «Интер» янги мавсумни амалдаги Скудетто соҳиби сифатида бошлайди.

Киритилди: 07:24, 13.08.2026.
Ўқилди: 513 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик