«ПСЖ» сардори Маркиньос УЕФА Суперкубогида «Астон Вилла» устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг фикр билдирди. Парижликларга ғалабани Хвича Кварацхелия ва Дезире Дуэнинг голлари келтирди.
«Биз якшанба кунги ўйинга тайёрмиз. Қачонки соврин ютиш имконияти пайдо бўлса, уни қўлга киритиш учун бор кучимизни берамиз.
Албатта, айрим мусобақалар муҳимроқ, аммо ҳар бир соврин тарихда қолади ва ўз қадрига эга. Биз бор кучимизни ишга соламиз. Бундай ўйинларда ғалаба қозониш учун етарлича тажрибамиз бор», — деди Маркиньос.
16 август куни «ПСЖ» Франция Суперкубоги учун «Ланс»га қарши майдонга тушади.













