Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Моуриньо: "Ла Лигада бундай ўйинларимиз кўп бўлади"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо "Депортиво"га қарши ўртоқлик учрашувидаги 1:0 ҳисобидаги ғалабани Ла Лига олдидан муҳим синов сифатида баҳолади.

Сафарда ўтган учрашув тақдирини биринчи бўлим охирида Браим Диас томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди.

"Ла Лигада бунга ўхшаш ўйинларимиз кўп бўлади, айниқса, сафарда. Балки ҳар доим ҳам дарҳол устунликка эриша олмасмиз, аммо гол урсак — ғалаба қозонамиз. Бугунги каби 1:0 ҳисобидаги ғалабаларимиз кўп бўлади", — дея Моуриньонинг сўзларини Madrid Zone келтирди.

13 йиллик танаффусдан сўнг "Реал"га қайтган Моуриньо жамоаси Испания чемпионатининг янги мавсумидаги илк учрашувини 22 август куни ўтказади. Мадридликлар 1-турда "Эспаньол"га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 10:03, 13.08.2026.
Ўқилди: 486 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик