Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

"Тоттенхэм" Кристиан Ромерони "Атлетико"га сотишга рози бўлди

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" ҳимоячиси Кристиан Ромеро фаолиятини Мадриднинг "Атлетико" клубида давом эттиради.

Журналист Фабрицио Романо маълумотига кўра, клублар 28 ёшли аргентиналик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди. Бонусларни ҳисобга олганда, битимнинг умумий қиймати 40 млн еврони ташкил этади.

Аввалроқ хабар берилганидек, Ромеро ҳам "Атлетико" билан шахсий шартнома борасида келишиб олган.

Аргентиналик ҳимоячи 2021 йилдан буён "Тоттенхэм" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Лондон клуби билан Европа лигасида ғолиб чиққан.

Ромеро "Тоттенхэм" сафида барча мусобақаларда жами 156 та учрашув ўтказиб, 13 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Футболчининг бозор қиймати 50 млн евро атрофида баҳоланмоқда.

Киритилди: 10:05, 13.08.2026.
Ўқилди: 385 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик