Кириш Регистрация

Каррик Рэшфорд ҳақида: "У ўйинимизга ўзига хос нимадир қўша олади"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Каррик Маркус Рэшфорд ҳақида фикр билдирди.

28 ёшли футболчи "Барселона"даги ижарадан сўнг "Манчестер Юнайтед"га қайтди. Кўплаб трансфер миш-мишларига қарамай, "қизил иблислар" тарбияланувчиси ҳозирча клубни тарк этмади. Катта эҳтимол билан у янги мавсумни "Манчестер Юнайтед" сафида бошлайди.

"Рэшфорд — бизнинг футболчимиз. У жамоага ажойиб формада қайтди. Мен учун Маркус жамоамиздаги бошқа барча футболчилар каби тенг ҳуқуқли ўйинчи. Мен уни анчадан бери биламан ва у ўйинимизга ўзига хос нимадир қўша олади. Янги мавсум бошланишини интиқлик билан кутяпмиз", — дея Кэррикнинг сўзларини centredevils келтирди.

15 август куни "Манчестер Юнайтед" "Милан"га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Орадан бир ҳафта ўтиб, Каррик жамоаси Англия Премьер-лигасидаги янги мавсумни "Халл Сити"га қарши сафар учрашуви билан бошлайди.

Киритилди: 10:38, 13.08.2026.
Ўқилди: 816 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик