«Ал-Иттиҳод» ҳужумчиси Мусса Диаби «Байер»га қайтишга яқин турибди, деб хабар берди журналист Флориан Плеттенберг X ижтимоий тармоғида.
Манбага кўра, 27 ёшли франциялик футболчи немис клуби билан 2031 йилгача мўлжалланган битимни келишиб олган ва 2019 йилдан 2023 йилгача шарафини ҳимоя қилган собиқ жамоасига қайтишни истамоқда.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўтган мавсумда Диаби барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.













