Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Мареска: «Арсенал» билан ўртадаги фарқни қисқартиришга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска Англия Суперкубоги доирасидаги «Арсенал»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида рақиб ва ўз жамоасининг мақсадлари ҳақида гапириб ўтди.

«Сўнгги йилларда «Арсенал» ҳар доим совринлар учун асосий даъвогарлар қаторида эканини кўрсатиб келмоқда. Бу — Артета бошчилигидаги ажойиб жамоа. Ўтган йили улар Премьер-лигада ғолиб чиқиб, қанчалик кучли эканликларини исботлашди. Аммо, шу билан бирга, биз ҳам — «Манчестер Сити»миз. Биз улар билан ўртадаги фарқни қисқартиришга ва охиригача рақобатлашишга ҳаракат қиламиз.

Биз учун ўсишда ва ривожланишда давом этиш жуда муҳим. Менимча, мавсумолди тайёргарлиги яхши ўтди, чунки жамоа ўйиндан-ўйинга қўшиб борди. Энди тайёргарлик босқичи якунланди, биз курашишимиз, ўйинларда ғалаба қозонишимиз ва совринларни қўлга киритишимиз керак. Мен майдонда тўғри кайфият, ривожланишнинг давомини ва титулларни ютишга ундайдиган менталитетни кўришни хоҳлайман», — деди Мареска.

Эслатиб ўтамиз, 16 август куни «Манчестер Сити» ва «Арсенал» ўртасида Англия Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтади. Учрашув Кардиффдаги «Миллениум» стадионида Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Киритилди: 16:08, 14.08.2026.
Ўқилди: 635 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик