Кириш Регистрация
15/08 19:00 Қўқон-1912 2-1 Локомотив
16/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Мирко Еличич: «Иккита хато иккита голга олиб келди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 17-туридан ўрин олган «Қўқон-1912» — «Локомотив» (2:1) учрашувидан сўнг «Локомотив» бош мураббийи Мирко Еличич матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз?
— Иккита хато иккита голга олиб келди. Шундан кейин ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилдик, вазиятлар яратдик ва иккинчи таймда ҳисобни қисқартирдик. Майдон ҳолати яхши эмас экан, бу бизга қийинчилик туғдирди. Шундай ёмон майдонда футбол ўйнашга ҳаракат қилдик. Уч очко йўқотганимиз яхши бўлмади. Учрашувни босим остида ўтказдик, бу ҳолат ўйин бошларида сезилди. Қийин вазиятдан чиқиб кета олдик деб ўйлайман. Иккинчи бўлимда анча яхши ўйин кўрсатдик.

— Темурхўжа Абдухолиқовнинг оиласида рўй берган йўқотиш жамоага қанчалик таъсир қилди?
— Темурхўжа энг яхши ўйинчиларимиздан бири. Буни статистика ҳам айтиб турибди. У тез-тез гол уряпти. Афсус, унинг оиласида йўқотиш юз берди. Темурхўжага сабр тилайман. Бу футбол, бу ҳаёт, доим ҳам бир текис кетмайди. Биз эса футболда мақсад сари олға давом этишимиз керак.

— Никита Шевченко қанчалик ишончни оқлаяпти?
— Кўп ўйинчилар қатори унга ҳам вақт керак. Асосий таркибда ўйнаб кетиш бирданига бўлмайди. Никита ҳали кўп ўйнагани йўқ. Асосий таркибда ўйнаш умуман бошқа муҳитни юзага келтиради.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 23:24, 15.08.2026.
Ўқилди: 513 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик