Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Викарио "Ювентус"га ўтади — Фабрицио Романо

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" дарвозабони Гульельмо Викарио яқин вақт ичида Италия чемпионатига қайтиб, "Ювентус" сафига қўшилади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 29 ёшли голкипер Турин клубига ижара асосида ўтади. Клублар ўртасидаги келишувда футболчини кейинчалик тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилади.

Викарио 2023 йилдан буён "Тоттенхэм" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда у барча мусобақалар доирасида 43 та учрашувда майдонга тушди ва шуларнинг 13 тасида дарвозасини дахлсиз сақлади.

Аввалроқ "Ювентус" "Астон Вилла" ва Аргентина миллий жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинесни харид қилиш вариантидан воз кечгани маълум бўлган эди.

Киритилди: 13:18, 17.08.2026.
Ўқилди: 848 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик