Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Ўзбекистон таэквондочилари "WT President’s Cup"ни 4 та медал билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида таэквондо WT бўйича "World Taekwondo President’s Cup – Asia" мусобақаси старт олди.

Турнирнинг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этиб, жами 4 та медални қўлга киритди. Ҳамюртларимиз 3 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлишди.

Кумуш медалларни -74 кг вазн тоифасида Нажмиддин Қосимҳожиев, -62 кгда Диора Азизова ҳамда +73 кгда Светлана Саидова қўлга киритди.

+87 кг вазн тоифасида иштирок этган Марат Мавлонов эса бронза медали соҳиби бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон таэквондочилари "WT President’s Cup" мусобақасининг дастлабки кунини 4 та медал билан якунлади.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 21:32, 18.08.2026.
Ўқилди: 766 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик