Кириш Регистрация
20/08 19:00 Бунёдкор 0-1 Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм 1-3 Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

“Вест Хэм” мухлисларидан Фаластинга қарши қўшиқларни куйламасликни сўради

Баҳо:
+ | -

Чемпионшипда иштирок этаётган “Вест Ҳем” клуби раҳбарияти жорий мавсумдаги илк уй учрашуви олдидан ўз мухлисларини Фаластинга қарши мазмундаги чорловлар ва қўшиқларни куйлашни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.

20-август, пайшанба куни эълон қилинган расмий баёнотда Лондон клуби 1-тур доирасидаги “Бёрнли”га қарши сафар баҳсида айрим мухлислар томонидан “ҳақоратли ва нифоқ солувчи” қўшиқлар куйланганидан хабардор эканини маълум қилди:

“Биз мухлисларимизни клубимиз ҳамда футболчиларимизни баралла ва ғурур билан қўллаб-қувватлашга ундаймиз. Бироқ бу бошқа ишқибозлар орасида нифоқ келтириб чиқарадиган ёки кимнидир ҳақорат қиладиган шаклда бўлмаслиги шарт”, дейилади клуб баёнотида.

Маълумот ўрнида, “Вест Хэм” ёзги трансферлар ойнаси вақтида“Тоттенхэм”дан исроиллик вингер Манор Соломонни ўз сафига қўшиб олган эди. Бироқ футболчининг Ғазодаги уруш фонида Исроилни очиқчасига қўллаб-қувватлаши жиддий норозиликларни юзага келтириб, жамоа мухлисларини иккига ажратиб қўйди.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 15:56, 21.08.2026.
Ўқилди: 294 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик