Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

«Манчестер Сити» Алан Андраде учун 35 миллион евро таклиф қилишга тайёрланмоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

«Манчестер Сити» «Палмейрас»нинг 22 ёшли вингери Алан Андраде трансферига жиддий қизиқиш билдирмоқда ва футболчи учун 35 миллион евро тўлашга тайёр. Англия клуби ҳозирча расмий таклиф киритмаган бўлса-да, бразилиялик футболчини харид қилиш бўйича дастлабки мулоқотларни бошлаган.

«Палмейрас» томони эса футболчини осонликча қўйиб юбормоқчи эмас — бразилияликлар турли гол ва натижалар учун бонус тўловларини ҳисобга олган ҳолда камида 38 миллион евро олмоқчи. «Сити» раҳбарияти ушбу вингерни «Тоттенхэм»га ўтиши кутилаётган Савиньонинг ўрнини тўлдирувчи асосий номзодлардан бири сифатида кўрмоқда.

Жорий мавсумда Алан Андраде Бразилия А Сериясида «Палмейрас» сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 07:45, 22.08.2026.
Ўқилди: 562 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик