"Реал"нинг собиқ дарвозабони Кико Касилья Родри Эрнандеснинг Мадрид клубига амалга ошмай қолган трансфери ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, ҳозирги "Реал" ўйинида мувозанат етишмаяпти.
"Менимча, Родри "Реал"га айнан шу мувозанатни бера оладиган футболчи эди. У қачон ҳужум қилиш, қачон эса тўпни ушлаб туриш кераклигини яхши билади. У "Реал"га керак эди, аммо энди "Барселона"да", — деди Касилья SER Deportivos'га берган интервьюсида.
Шу билан бирга, Касилья Родри трансфери амалга ошмаганига қарамай, "Реал" ҳозирги таркиби билан ҳам юқори мақсадлар учун кураша олади, деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" ўтган мавсумни совринсиз якунлади. "Барселона" эса Испания чемпиони бўлди ва мамлакат Суперкубогини ҳам қўлга киритди.













