«Тоттенхэм»нинг «Ливерпуль» қанот ҳужумчиси Коди Гакпони трансфер қилиш бўйича ҳаракатлари ҳозирча тўхтаб турибди. Нидерландиялик футболчининг эҳтимолий трансфери «Ливерпуль»нинг «ПСЖ» вингери Брэдли Барколани харид қилишига боғлиқ.
Voetbal International журналисти Йост Блаувхоф маълумотига кўра, айни пайтда «Ливерпуль» ва «Тоттенхэм» ўртасида Гакпо трансфери бўйича фаол музокаралар олиб борилмаяпти.
«Ливерпуль» ҳужум чизиғида Гакпонинг ўрнини босадиган футболчини топмасдан туриб, уни қўйиб юбориш вариантини кўриб чиқмоқчи эмас.
Вазият Брэдли Баркола «ПСЖ»дан «Ливерпуль»га ўтса, ўзгариши мумкин. Шундай ҳолатда Гакпонинг «Тоттенхэм»га трансфери бўйича якуний қарорни футболчининг ўзи қабул қилиши айтилмоқда.
Мерсисайдликлар ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Баркола трансфери устида ишлашда давом этмоқда. «Тоттенхэм» эса Гакпога бўлган қизиқишини сақлаб қолган.
Нидерландия терма жамоаси футболчиси Лондон клубига ўтишга қарши эмас. Бироқ трансфер амалга ошиши учун «Ливерпуль» аввало Гакпонинг ўрнига мўлжалланган Барколани ўз сафига қўшиб олиши керак.













