Кириш Регистрация
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 4-1 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-2 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум 1-0 Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

«Ньюкасл»нинг «Ливерпуль»га қарши АПЛдаги ғалабасиз серияси 20 та ўйинга етди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси 1-турида «Ньюкасл» ва «Ливерпуль» ўртасидаги учрашув 2:2 ҳисобида якунланди. Мерсисайдликлар ўйин охирида пенальтидан гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди.

«Ливерпуль»га бир очко келтирган голни Доминик Собослаи қўшиб берилган дақиқаларда пенальтидан киритди.

Шу тариқа, «Ньюкасл»нинг «қизиллар»га қарши АПЛдаги ғалабасиз серияси давом этди. «Қарғалар» чемпионат доирасида «Ливерпуль»ни сўнгги марта 2015 йил 6 декабрда мағлуб этганди. Ўшанда Стив Макларен жамоаси «Сент-Жеймс Парк»да Юрген Клопп бошчилигидаги рақибини 2:0 ҳисобида енгган.

Шундан кейин жамоалар АПЛда 20 марта тўқнаш келиб, «Ливерпуль» 14 та учрашувда ғалаба қозонди, яна 6 та баҳс дуранг билан тугади.

«Ньюкасл» сўнгги ўн йил ичида мерсисайдликлар устидан ягона ғалабасини бошқа мусобақада қўлга киритган. 2025 йил 16 март куни Англия Лига кубоги финалида «қарғалар» «Ливерпуль»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, совринга эга чиққанди.

Киритилди: 12:57, 24.08.2026.
Ўқилди: 706 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик