Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво

Бальде "Барселона"нинг умумий гуруҳида машғулот ўтказди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳимоячиси Алехандро Бальде душанба куни жамоа билан тўлиқ машғулот ўтказди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.

Испаниялик футболчи "Эльче"га қарши 5:0 ҳисобида якунланган учрашувда иштирок этмаган эди. Трансфер ойнаси ёпилишига бир ҳафтадан кам вақт қолган бир пайтда унинг келажаги ҳамон ноаниқ бўлиб турибди.

Манбага кўра, бош мураббий Ханси Флик Бальде билан алоҳида суҳбат ўтказиши кутилмоқда. Шу билан бирга, "Барселона" спорт раҳбарияти трансфер ойнаси ёпилгунига қадар айрим футболчилар билан хайрлашиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Бальденинг умумий гуруҳда тўлиқ машғулот ўтказгани клуб уни таркибдан четлатмаганини кўрсатади.

Айни пайтда "Манчестер Юнайтед" 22 ёшли чап қанот ҳимоячисининг вазиятини кузатиб бормоқда.

Флик "Эльче"га қарши ўйиндан кейин Бальденинг қайдномага киритилмаганини футболчининг ҳозирги ҳолати ва у билан боғлиқ вазият билан изоҳлаган эди. Мураббий ҳимоячига янги клуб излаш айтилганини тасдиқламаган.

Ҳозирча Бальденинг "Барселона"даги келажаги бўйича якуний қарор қабул қилинмаган.

Киритилди: 17:28, 24.08.2026.
Ўқилди: 702 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик