Кириш Регистрация
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
27/08 23:30 Сельта 1-2 Осасуна
28/08 00:00 Барселона 2-0 Атлетик Бильбао

Гасперини: «Мален ва Дибала — жаҳон даражасидаги ўйинчилар»

Баҳо:
+ | -

«Рома» бош мураббийи Жанпьеро Гасперини Италия чемпионати 1-тури доирасида ўз майдонида «Фиорентина» устидан қозонилган йирик ғалабадан (4:0) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Дониэлл Мален ва Пауло Дибала — жаҳон даражасидаги ўйинчилар. Дибала доим шундай бўлган, шунчаки унда жароҳатлар жуда кўп эди. Бу йигит — ҳақиқий маҳорат соҳиби, унинг нозик мушаклари ҳақидаги барча гап-сўзларга қарамай. У қўшимча вақтда ҳам бемалол ўйнай оларди. Ўтган йили унга омад кулиб боқмаган эди — у жарима ва пенальти тепганида жароҳат олганди.

Мален эса фавқулодда футболчи, лекин бу тасодиф эмас. У ўзини қадрлашларини ва кучли эканини ҳис қиляпти, майдонда етакчи ва ҳали яна ўса олади. У кўрсатаётган ўйин ҳайратланарли — афтидан, у ўзига мос муҳитни топган.

Ўйинга берилган баҳога қўшиламан. Мен «масштаб» ҳақида гапирганда, рақибларни жуда яхши билиш керак. Бошқа жамоалар қандай даражада ўйнаётганини тушуниб етганимизда, бизда аниқроқ тасаввур пайдо бўлади. Бизга келсак — мен жуда мамнунман: бу фавқулодда жамоа. Биз бир йил олдин пойдевор яратган эдик ва сифат қўшдик. Ҳозир жамоа жипслашган, янги келганлар ҳам мослашиб бормоқда, бу жуда муҳим.

A Серияда тоза ўйин вақти кўпайдими? Жуда ҳам ажойиб ва фантастика. Менга жуда ёқади. Бундан мухлислар ютишмоқда: илгари улар дарвозабон тўпга ҳаммадан кўпроқ тегадиган ўта зерикарли ўйинларни томоша қилишар эди. Бу ажойиб қоидалар — энди ҳеч ким майдонда вақт чўзиб ётмаяпти», — деди мураббий матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, «Фиорентина»га қарши ўйинда ҳужумчи Дониэлл Мален хет-трик қайд этганди, унинг ҳар учала голига Пауло Дибала ассистентлик қилган.

Киритилди: 07:17, 25.08.2026.
Ўқилди: 552 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик