Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво

Мареска Геҳини нега ярим ҳимояда ўйнатганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" бош мураббийи Энцо Мареска ҳимоячи Марк Гехини "Борнмут"га қарши АПЛ баҳсида марказий ярим ҳимоячи сифатида майдонга туширгани ҳақида гапирди.

Родри ва Тижжани Рейндерс жамоани тарк этгач, мураббий Гехини майдон марказида Эллиот Андерсон билан бирга ўйнатишга қарор қилди. "Сити" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган учрашувда Гехининг голи жамоанинг камбэкини бошлаб берди.

"Ҳозирги вазиятда ечим топиш жуда муҳим. Турли вариантларни кўра билиш керак. Мен Маркни "Кристал Пэлас"даги давридан биламан. Доим уни яхши ярим ҳимоячи бўла олади, деб ўйлаганман.

Баъзида хаёлингга бирор ғоя келади ва уни амалда синаб кўришинг керак. Умуман олганда, Марк яхши ўйнади. Энди бизда келажак учун яна бир вариант бор", — деди Мареска Sky Sports'га.

Гехининг ўзи ҳам янги позицияда ўйнаганидан ҳайрон қолганини тан олди.

"Мен ҳайрон қолдим! Бу ғоя мураббийнинг хаёлига келди ва биз бир ҳафта давомида шунинг устида ишладик. У жамоада турли вариантларни синаб кўрмоқда. Бугун бу ўзини оқлаганидан хурсандман.

Эллиот билан ёнма-ён ўйнаганим менга катта ёрдам берди. Шунингдек, бу позицияда ўйнаш тажрибасига эга футболчилар бутун учрашув давомида менга маслаҳат бериб туришди", — деди Гехи.

Киритилди: 11:10, 25.08.2026.
Ўқилди: 616 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик