«Эвертон» бош мураббийи Дэвид Мойес трансфер ойнаси ёпилгунига қадар жамоага яна футболчилар қўшилиши кераклигини айтди.
«Эвертон» бу ёзда Бреннан Жонсон, Кристиан Нёргор, Тайрик Жорж, Хайден Хакни ва Мерлин Рёл учун қарийб 90 миллион евро сарфлади. Бироқ Мойес жамоа таркиби ҳали ҳам етарлича кучли эмас, деб ҳисобламоқда.
«Менимча, биз албатта таркибни тўлдиришда давом этишимиз керак. Бу аниқ.
Ўтган йили таркибимиз анча заиф, деб ҳисоблаган эдик. Ҳозирги рақамларга қарасак, ҳатто ўтган йилги таркибимиздан ҳам битта футболчи кам.
Мен ҳали ҳам таркибимизда футболчилар етишмаяпти, деб ҳисоблайман. Айрим позицияларда сифат ҳам етарли эмас, деб ўйлайман ва буни тўғрилашга ҳаракат қилишим керак», — дея Мойес сўзларини Sky Sports келтирди.













