Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче 0-4 Рома
31/08 22:30 Осасуна 1-0 Хетафе
31/08 23:45 Аталанта 1-0 Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

АПЛнинг уч клуби «Милан» ярим ҳимоячиси Фофанага қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

«Милан» ярим ҳимоячиси Юссуф Фофана Англия Премьер-лигасининг бир нечта клуби қизиқиш доирасига тушган. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 27 ёшли футболчига «Брайтон», «Кристал Пэлас» ва «Ноттингем Форест» даъвогарлик қилмоқда.

Ҳозирча «Милан»га Фофана бўйича расмий таклиф келиб тушмаган. Бироқ Италия клуби 15–20 миллион евро атрофидаги таклифни кўриб чиқишга тайёр.

Жорий мавсумда Фофана ҳали майдонга тушгани йўқ. Франциялик футболчининг «Милан» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ўрталарига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 23 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 17:00, 27.08.2026.
Ўқилди: 763 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик