Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Эквадор терма жамоаси ҳимоячиси «Кристал Пэлас»да тиббий кўрикдан ўтмоқда

Баҳо:
+ | -

Фабрицио Романо маълум қилишича, Жоэль Ордоньес бугун «Кристал Пэлас»да тиббий кўрикдан ўтади. Бу унинг «Брюгге»дан Англия клубига трансфери йўлидаги ҳал қилувчи босқич ҳисобланади.

Италиялик журналистнинг таъкидлашича, трансфер тиббий кўрик натижаларига боғлиқ бўлади. Агар Ордоньес кўрикдан муваффақиятли ўтса, у «Кристал Пэлас»нинг янги марказий ҳимоячисига айланади.

«Бургутлар» футболчи учун тахминан 30 миллион евро ва бонуслар тўлаш бўйича келишувга эришган. Шу тариқа, клуб Ордоньес учун курашда «Астон Вилла»дан устун келди.

«Кристал Пэлас» Максим Лакруанинг «Челси»га кетиши ва Чади Риаднинг жароҳат олиши ортидан ҳимоя чизиғида танқисликка дуч келгач, трансфер устида тезкор ҳаракат қилди.

Айни пайтда Ордоньес оёғидаги муаммо сабаб майдондан ташқарида қолмоқда. Шу боис унинг тиббий кўрик натижалари алоҳида аҳамият касб этади.

22 ёшли эквадорлик ҳимоячи Бельгияда ёрқин ўйини билан ажралиб турди. У «Брюгге» сафида 120 дан ортиқ учрашув ўтказиб, Бельгия чемпионати, мамлакат Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.

Ордоньес клубдаги фаолияти давомида 7 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 17:13, 27.08.2026.
Ўқилди: 896 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик