Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

«Манчестер Юнайтед» Холлни сотиб олишга ишонмоқда

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» қанот ҳимоячиси Льюис Холл «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин. Ҳар ҳолда, «қизил иблислар» раҳбарияти бунга ишонмоқда.

TEAMtalk маълумотига кўра, «Манчестер Юнайтед» трансфер ойнаси ёпилгунига қадар 21 ёшли англиялик футболчини сотиб олишга ҳаракат қилади. Бироқ «Ньюкасл» ҳозирча Холлни қўйиб юборишни режалаштирмаяпти.

Шу билан бирга, Майкл Каррик жамоаси трансфер бу ёзда амалга ошмаса ҳам жиддий хавотирга тушмайди. Клубдагилар Холлни кейинги йил ҳам харид қилиш имкониятига эга эканликларига ишонишмоқда. Бу ҳолат Карлос Балеба трансферидаги вазиятга ўхшаш бўлиши мумкин.

Манбага кўра, эҳтимолий битим қиймати 82 миллион еврога етиши мумкин.

Янги мавсумда Холл барча мусобақаларда иккита учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.

Transfermarkt маълумотига кўра, ҳимоячининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 13:23, 28.08.2026.
Ўқилди: 1147 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик