Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

«Трабзонспор» Теккенинг истеъфосини қабул қилмади

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг «Трабзонспор» клуби бош мураббий Фатиҳ Теккенинг истеъфосини қабул қилмади. 48 ёшли мутахассис Европа Лигаси саралаш босқичидан чиқиб кетилганидан сўнг жамоани тарк этмоқчи бўлган.

Туркия клуби матбуот хизмати хабар беришича, Текке «Трабзонспор» Европа Лигасининг умумий босқичига йўлланма ололмаганидан кейин истеъфога чиқишини маълум қилган.

Ҳал қилувчи саралаш босқичида туркияликлар икки ўйин натижасига кўра Венгриянинг «Ференцварош» клубига мағлуб бўлди.

Бироқ «Трабзонспор» раҳбарияти Теккенинг истеъфосини қабул қилмади. Мураббий жамоани Туркия чемпионатининг бўлажак учрашувларига тайёрлашда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Туркия чемпионатининг дастлабки икки турида Фатиҳ Текке бошчилигидаги «Трабзонспор» 4 очко жамғарган.

Киритилди: 14:45, 28.08.2026.
Ўқилди: 819 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик