Кириш Регистрация
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм 1-3 Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Баркола шанба куни Англияда тиббий кўрикдан ўтади

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» «ПСЖ» вингери Брэдли Баркола трансферини якунлашга яқин турибди. Goal маълумотига кўра, 23 ёшли француз футболчиси шанба куни тиббий кўрикдан ўтиш ва узоқ муддатли шартнома имзолаш учун Англияга йўл олади.

Манбага кўра, «Ливерпуль» ва «ПСЖ» тахминан 140 миллион евролик трансфер бўйича якуний келишувга эришган. Парижликлар дастлаб футболчи учун 170 миллион евро талаб қилган эди.

Баркола «Ливерпуль» тарихидаги иккинчи энг қиммат трансферга айланади. Биринчи ўринда ўтган йили тахминан 145 миллион еврога харид қилинган Александер Исак турибди. «ПСЖ» учун эса Барколанинг сотилиши клуб тарихидаги энг йирик трансфер савдоси бўлади.

Барколанинг «Ренн»га қарши 2:2 ҳисобида якунланган учрашув учун «ПСЖ» қайдномасига киритилмагани ҳам унинг кетиши яқин эканини кўрсатганди. Футболчи «Ливерпуль» билан шахсий шартнома борасида аллақачон келишиб олган.

Ўтган мавсумда Баркола «ПСЖ» сафида 49 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди. «Ливерпуль» француз футболчисини Муҳаммад Салоҳнинг эҳтимолий вориси сифатида кўрмоқда.

Киритилди: 20:59, 28.08.2026.
Ўқилди: 1199 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик