"Ювентус" ярим ҳимоячиси Фабио Миретти фаолиятини "Бешиктош"да давом эттиради.
Турин клуби маълум қилишича, Туркия жамоаси 23 ёшли футболчини 2 миллион еврога ижарага олди. Келишувга кўра, "Бешиктош" ижара муддати якунида Миреттини 13 миллион еврога тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ўтган мавсум А Серияда Миретти 23 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.













