Кириш Регистрация

Энцо ва «Ман Сити» шартнома бўйича келишиб олди, «Челси» ҳали таклиф олмаган

Баҳо:
+ | -

«Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес ва «Манчестер Сити» ўзаро келишувга эришди.

Фабрицио Романо маълумотига кўра, Аргентина терма жамоасининг 25 ёшли ярим ҳимоячиси ва «шаҳарликлар» шартнома шартлари бўйича оғзаки келишиб олган.

Энди трансфер клубларга боғлиқ. «Сити» ҳозирча жаҳон чемпиони учун расмий таклиф юбормади, аммо яқин орада томонлар ўртасида музокаралар бошланиши кутилмоқда.

Аввалроқ «Ман Сити» Фернандес учун «Челси»га 130–140 миллион фунт таклиф қилиши ҳақида хабар берилган эди. Сабаби, лондонликлар 120 миллион фунтга футболчини қўйиб юборишга тайёр эмас.

Ўтган мавсумда Энцо АПЛда 36 та ўйинда 10 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди.

Киритилди: 13:32, 29.08.2026.
Ўқилди: 648 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик