«Галатасарой» «Милан» ярим ҳимоячиси Рафаэл Леау трансфери бўйича музокаралар бошланганини расман тасдиқлади.
Туркия клуби ҳам Италия томони, ҳам 27 ёшли португалиялик футболчининг ўзи билан музокаралар олиб бормоқда.
Аввалроқ ОАВ клублар трансфер бўйича тўлиқ келишувга эришгани ҳақида хабар берган эди. Битимнинг умумий қиймати тахминан 45 миллион еврони ташкил этади: 43 миллион евро белгиланган тўлов сифатида, яна 2 миллион евро бонуслар кўринишида тўланиши мумкин.
Португалиялик футболчи Италия клубини етти йилдан сўнг тарк этмоқда. Шу вақт давомида у 291 та ўйинда иштирок этиб, 80 та гол урди ва 65 та голли узатмани амалга оширди.













