Кириш Регистрация
30/08 00:30 Севилья 1-3 Атлетико
30/08 18:00 Сўғдиёна 2-0 Жайхун
30/08 18:00 Челси 4-3 Брайтон
30/08 18:00 Лидс 1-1 Брентфорд
30/08 18:00 Сандерленд 1-0 Фулхэм
30/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
30/08 20:00 Реал Мадрид 4-0 Малага
30/08 20:30 Ман. Юнайтед 5-2 Ипсвич
30/08 21:30 Наполи 1-2 Комо
30/08 22:30 Депортиво 3-1 Валенсия
30/08 23:45 Кальяри 0-1 Интер
30/08 23:45 Лацио 1-0 Женоа
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче - Рома
31/08 22:30 Осасуна - Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал
01/09 00:30 Барселона - Райо Вальекано

«Атлетик» футболчилари клуб раҳбарияти билан зиддиятга борди

Баҳо:
+ | -

«Атлетик» футболчилари клуб раҳбарияти билан уй учрашувларига бепул чипталар ажратилиши бекор қилингани сабабли зиддиятга борди.

As хабар беришича, аввал асосий жамоанинг ҳар бир футболчиси «Сан-Мамес»даги уй учрашувларига тўртта бепул чипта олиш имкониятига эга эди. Бироқ президент Жон Уриарте бошчилигидаги клуб раҳбарияти ушбу имтиёзни тўлиқ бекор қилишга қарор қилди.

Бу қарор клуб ходимлари, собиқ футболчилар, раҳбарлар ва аввалги президентларга ҳам тааллуқли бўлди.

Шу ҳафта «Атлетик» футболчилари клуб бош директори билан учрашув ўтказди, аммо томонлар келишувга эриша олмади. Футболчилар норозилик белгиси сифатида оммавий ахборот воситаларига интервью бермасликка қарор қилди.

«Барселона»дан 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг, «Атлетик»нинг бирор футболчиси на расмий трансляторга, на микст-зонадаги журналистларга интервью берди. Ҳатто учрашувда жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилган Унай Симон ҳам камералар қаршисида кўриниш бермади.

«Атлетик» матбуот хизмати вакили журналистларга футболчиларнинг бу қарорни клубдаги «ички муаммо» сабабли ўзлари қабул қилганини маълум қилди.

EITB ва As маълумотларига кўра, энди «Атлетик» Ла Лига томонидан жаримага тортилиши мумкин. Чунки футболчилар учрашувлардан сўнг телетрансляция ҳуқуқига эга бўлган компаниялар вакили билан мулоқот қилиши шарт. Медиа мажбуриятларини бажаришдан бош тортиш клубнинг телетрансляция ҳуқуқларидан оладиган даромадларига ҳам таъсир қилиши мумкин.

Киритилди: 19:38, 29.08.2026.
Ўқилди: 1274 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик