Бразилиялик вингер, «Зенит» футболчиси Луис Энрике фаолиятини Италиянинг «Рома» клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, футболчининг хизматлари «Рома»га таклиф қилинган ва римликлар 25 ёшли вингерга қизиқиш билдирган. Италия клуби эҳтимолий трансфер шартларини билиш учун «Зенит»га сўров юборган.
Эслатиб ўтамиз, «Зенит» Луис Энрикени 2025 йил январь ойида қарийб 30 миллион еврога харид қилган.
Жорий мавсумда 25 ёшли футболчи барча мусобақаларда 6 та учрашувда майдонга тушди, аммо самарали ҳаракатлари билан ажралиб тура олмади.
Айни пайтда Transfermarkt маълумотларига кўра, Луис Энрикениинг бозор қиймати 24 миллион еврони ташкил этади.













