Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Моуриньо: "Терма жамоалар ўйинлари мени хавотирга солади"

Баҳо:
+ | -

 

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо миллий терма жамоалар ўйинлари сабаб клуб футболида юзага келадиган танаффусга муносабатини билдирди.

24 сентябрь куни УЕФА Миллатлар лигасининг навбатдаги мавсумида 1-тур учрашувлари старт олади.

— Терма жамоалар ўйинлари сабаб танаффус бўлиши жамоага таъсир қиладими?

"Терма жамоалар ўйинлари мени хавотирга солади. Бу жуда узоқ давом этадиган танаффус. Мен терма жамоага бориб, ўйинларда майдонга тушадиган футболчилардан кўра, чақирилгани ҳолда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмайдиган футболчилар учун кўпроқ хавотирдаман. Айнан улар мени жуда ташвишга солади.

Карло Анчелотти билан муносабатларим яхши, шунинг учун вазиятдан хабардор бўлиб тураман ва у билан маълумот алмашиб борамиз. Карло билан муаммо бўлмайди. Аммо менда бундай ишончли муносабатлар шаклланмаган бошқа мураббийлар билан боғлиқ ҳолатда футболчининг уч ҳафта давомида клубдан узоқда бўлиши жуда мураккаб", деди Жозе.

Киритилди: 22:21, 29.08.2026.
Ўқилди: 916 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик