Кириш Регистрация

«Боруссия Д»нинг янги футболчиси хочсимон боғламларини узиб олган бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Яннис Константелиас Бундеслиганинг 1-турида «Гамбург»га қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олди. Бу ҳақда Sky хабар берди.

23 ёшли грециялик футболчи Бакери Жатта билан тўқнашувдан сўнг жароҳат олган. Унга анча вақт тиббий ёрдам кўрсатилди ва 54-дақиқада майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

«Боруссия»да жароҳат жиддий бўлиши мумкинлигидан хавотир бор. Клуб спорт директори Оле Букнинг айтишича, оғир шикаст, жумладан, тиззанинг хочсимон боғламлари узилиши эҳтимоли ҳам истисно қилинмаяпти.

Жамоа бош мураббийи Нико Ковач Константелиас якшанба куни тиббий текширувдан ўтишини маълум қилди.

«Шифокорлардан олинган дастлабки маълумотлар яхши эмас», — деди Ковач.

Константелиас «Боруссия» сафига шу ёзда келиб қўшилган. Дортмунд клуби уни ПАОКдан 26 миллион евро эвазига харид қилган.

Киритилди: 04:30, 30.08.2026.
Ўқилди: 864 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик