Кириш Регистрация

Сарр «Ливерпуль»га ўтишни истамоқда

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» футболчиси Исмаила Сарр фаолиятини «Ливерпуль»да давом эттириш ниятида.

28 ёшли қанот ҳужумчиси «қизиллар» томонидан Коди Гакпога ўринбосар сифатида кўриб чиқилаётган устувор номзодлардан бири ҳисобланади.

The Touchline нашри The Sun’га таяниб хабар беришича, сенегаллик футболчининг ўзи «Ливерпуль»га ўтишга қатъий қарор қилган. Сарр «Кристал Пэлас»дан кетишни талаб қилмоқда ва трансфер ойнаси ёпилишидан олдин келишув амалга ошишига умид қиляпти.

Исмаила Сарр «Кристал Пэлас» сафида жами 92 та учрашув ўтказиб, 33 та гол урган ва 10 та голли узатмани амалга оширган.

Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 07:52, 30.08.2026.
Ўқилди: 662 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик